Кириш Регистрация

Ван Дейк: «Бу бизнинг энг яхши ўйинимиз эмасди»

Баҳо:
+ | -

Нидерландия терма жамоаси сардори Виржил ван Дейк Миллатлар лигаси 2-турида Сербия устидан қозонилган ғалабани изоҳлади.

Белградда бўлиб ўтган учрашув Нидерландиянинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Меҳмонларнинг ҳар икки голини Мекс Мердинк урди.

«Уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Бироқ ўзимизга танқидий ҳам қарай оламиз, чунки бу бизнинг энг яхши ўйинимиз эмасди.

Мекс жуда яхши ўйнади. У ишончли ҳаракат қилди ва ўз имкониятларидан унумли фойдаланди», — дея Ван Дейкнинг сўзларини УЕФА матбуот хизмати келтирди.

Икки турдан сўнг Нидерландия ҳисобида 4 очко бор. Терма жамоа навбатдаги учрашувини 1 октябрь куни сафарда Грецияга қарши ўтказади.

Киритилди: 04:29, 28.09.2026.
Ўқилди: 349 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик