Кириш Регистрация

Самир Насри Франция терма жамоасининг асосий муаммосини айтиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Самир Насри «учранглилар»нинг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Англияда бўлгани каби Францияда ҳам ўзига хос ўйин услуби (идентичност) йўқ. Ҳозирги авлодимизда иқтидорлар жуда кўп, аммо улар ҳужумкор футболчилардир. Бизда уларга узатма бера оладиган ярим ҳимоячилар йўқ.

Испания эса — ўйин философияси дегани. Ёшларнинг барчаси жамоада қандай ўйнашни билишади. Сиз ўн битта янги ўйинчини, янги мураббийни қўйишингиз мумкин ва Испания терма жамоаси барибир бир хил ўйнайверади. Бу уларнинг ўзига хос ўйин услубидир.

Зиданга келсак, хулоса чиқаришдан олдин бироз кутиб тураман. Мен ўзига хос ўйин услубини кўришга умид қиляпман. Аммо унинг ихтиёрида бўлган ўйинчиларга қарасам, ярим ҳимояда уларга қийин бўлишини кўряпман», — дейди Насри CANAL+ га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси ярим финалгача етиб бориб, унда Испания терма жамоасига имкониятни бой берган эди. 3-ўрин учун кечган баҳсда эса французлар Англия терма жамоасига имкониятни бой беришди.

Киритилди: 07:36, 28.09.2026.
Ўқилди: 161 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик