Кириш Регистрация

"Ливерпуль" юлдузи Вирц Бундеслигага қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" сафида тўп тепаётган германиялик юлдуз вингер Флориан Вирц Бундеслигага қайтиши мумкин. Бу ҳақда Bild хабар берди.

Футболчини Мюнхеннинг "Бавария" клуби ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бунга Майкл Олисенинг келажаги билан боғлиқ ноаниқлик сабаб бўлмоқда. Матбуотда француз футболчисининг Испанияга йўл олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган, унинг хизматларига Мадриднинг "Реал" клуби қизиқиш билдирмоқда.

"Бавария" аввал ҳам Флориан Вирцни сотиб олишга ҳаракат қилган, аммо футболчи ўша пайтда "Ливерпуль"га ўтишни маъқул кўрган эди.

Англия клубида эса Вирц ҳозирча "Байер" сафида намойиш этган даражасида ўйнай олмаяпти.

Футболчининг трансфер қиймати 100 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Унинг "Ливерпуль" билан шартномаси 2030 йил ёзига қадар амал қилади.

Киритилди: 12:34, 28.09.2026.
Ўқилди: 794 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик