Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-2 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 0-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

«Насаф» ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев жароҳатини янгилаб олди

Баҳо:
+ | -

Кейинги пайтларда "Насаф" сафида бирин-кетин йўқотишлар кузатилмоқда. Бу асосан ҳимоя чизиғига тўғри келаяпти. Кеча Бекободда бўлган учрашувда ҳимоячи Ҳамза Каримовга ҳакам томонидан кўрсатилган сариқ карточка билан унинг "бисоти"даги карточкалар сони тўртта бўлди. У энди "Нефтчи" билан бўладиган учрашувни ўтказиб юборишга мажбур.

Шундай ҳам кейинги пайтлардаги таркиб борасидаги муаммолар етарли эди. Энди бу муаммо ҳам пайдо бўлди.

Ўзбекистон Кубоги финалида майдонга тушган Шуҳрат Муҳаммадиев эса жароҳатини яна янгилаб олган. У энди яна даволанишга мажбур. Унинг қачон сафга қайтиши номаълумлигича қолаяпти.

"Пахтакор"га қарши учрашувнинг биринчи бўлимидан кейин тортишувда юзига мушт еган ва жабрланувчи ҳимоячимиз Мақсуд Каримовнинг қачон майдонга тушиши ҳамон ноаниқ бўлиб турибди. Нега десангиз, ПФЛ тартиб-интизом қумитаси бу масалани ҳозиргача кўриб чиққани йўқ. Ушбу моҳир ҳимоячимизга нисбатан бериладиган жазо ҳали аниқ эмас, баъзи гапларга кўра унга уч ўйиндан четлатиш жазоси ҳам кўрилиши мумкин экан. Лекин унга икки ўйинни ўтказиб юбориш жазоси берилсагина "Нефтчи"га қарши майдонга тушиши мумкин, бўлмаса жамоа унинг ҳам хизматидан фойдалана олмайди.

Шу ерда биз мухлислар клуб раҳбариятидан умид қилиб қолардикки, тезроқ ПФЛга мурожаат қилиб, Мақсуд Каримовга нисбатан жазони енгиллаштириш чораларини кўришса. Чунки у мажорада асосан жабрланди. Бу масалада тезроқ ҳаракат қилинмаса, у ҳам навбатдаги ўйинда майдонга туша олмаслиги мумкин. Бунақа бўладиган бўлса, жамоа ҳимоя чизиғида катта муаммолар пайдо бўлиши турган гап.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 12:54, 01.10.2013.
Ўқилди: 3091 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2378]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2266]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2037]

Фергюсоннинг тоби қочди [2003]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1616]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1598]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1397]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1395]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1381]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1289]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик