«Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопес яқинда жароҳатидан сўнг Испания терма жамоасига қайтди.
23 ёшли футболчи шанба куни Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Англияга қарши учрашувни захирадан бошлаган эди. Бироқ Sport хабар беришича, у бугун Хорватияга қарши баҳсда майдонга дастлабки дақиқалардан чиқиши кутилмоқда. Бу Фермин Лопеснинг Испания терма жамоаси сафида расмий ўйинда асосий таркибдаги илк иштироки бўлади.
Фермин Лопес Испания терма жамоаси сафида 7 та учрашув ўтказган. Бироқ уларнинг 6 тасида майдонга захирадан тушган. У фақат март ойида Сербияга қарши ўртоқлик учрашувида асосий таркибдан жой олган.
Испания – Хорватия учрашуви Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.













