Германия терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп ҳозир «Ливерпуль» мухлисларига нима деган бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди. Германилик мутахассис 2015 йилдан 2024 йилгача Мерсисайд клубини бошқарган. Унинг қўл остида «қизиллар» Англия Премьер-лигаси, ички кубоклар, УЕФА Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишган.
«Ҳозир «Ливерпуль» мухлисларига нима деган бўлардим? Уларга айтингки, мен ҳеч қачон кетганим йўқ. Мен шунчаки футболка рангини ўзгартирдим. Ўша-ўша юрак. Ўша-ўша шовқин. Энди эса бу мамлакат биз билан бирга ўша шовқинни қандай кўтаришни эслай оладими-йўқми, кўрамиз», — деди Клоппнинг сўзларини ESPN ижтимоий тармоқларда келтириб.
2026 йилнинг ёзида Клопп Германия терма жамоасини бошқара бошлади.













