«Рома»нинг қанот ҳимоячиси Уэсли Англия Премьер-лигасида фаолиятини давом эттириш вариантига эга. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар бермоқда.
Эълон қилинган маълумотларга кўра, 23 ёшли бразилиялик латераль хизматларига «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда. «Қизил иблислар» унинг номзодини мудофаани кучайтириш учун даъвогарлар рўйхатига киритишган.
Бундан ташқари, Уэсли номи яна икки клуб — Мадриднинг «Атлетико» ва Лондоннинг «Арсенал» жамоалари билан боғланмоқда.
Бразилиялик футболчининг римликлар билан шартномаси 2030 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. Ҳимоячининг трансфер қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.













