Кириш Регистрация

Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи расман эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» устози Ханс-Дитер Флик Испания чемпионатининг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақда Испания чемпионатининг расмий сайтида хабар берилди.

Каталония жамоаси ой давомида кетма-кет тўртта ғалабага эришиб, бирор марта ҳам очко йўқотмади. Дастлаб «Барселона» сафарда «Валенсия»ни 5:0 ҳисобида тор-мор этди, сўнгра «Леванте»дан устун келди — 4:2. Шундан кейин «кўк-анорранглилар» ўз майдонида «Расинг»ни 7:2 ҳисобида мағлуб этишди ва ойни «Севилья» устидан қозонилган 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунлашди. Овоз бериш жараёнида германиялик мутахассис «Атлетико» мураббийи Диего Симеоне ҳамда «Бетис» устози Мануэль Пеллегринини ортда қолдирди.

Ҳозирги вақтда «Барселона» ҳисобида 21 очко бор ва жамоа Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда. Флик шогирдлари навбатдаги ўйинни халқаро танаффусдан сўнг ўтказади: 10 октябрь куни «Барселона» ўз майдонида «Хетафе»ни қабул қилади.

Киритилди: 18:30, 29.09.2026.
Ўқилди: 848 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик