Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Австралия устидан қозонилган ғалабадан сўнг ҳужумчи Винисиус Жуниорнинг ҳозирги ҳолатига баҳо берди.
«Мен уни жуда яхши биламан. У Бразилия терма жамоаси учун асосий футболчилардан бири. Ҳозир у энг яхши формада эмас, аммо ҳатто шундай ҳолатда ҳам ўйин боришини ўзгартира олади. Бугун ҳам шуни кўрсатди», — дея мутахассиснинг сўзларини The Touchline келтиради.
Бразилия Австралияга қарши ўртоқлик учрашувида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жанубий америкаликлар сафида Вандерсон, пенальтидан Рафинья, Бруну Гимарайнс ва Винисиус Жуниор гол урди. Винисиус 80-дақиқада 11 метрлик нуқтадан аниқ зарба берди.













