Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель тақвим тиғиз бўлишига қарамай, Чехияга қарши Миллатлар лигаси учрашуви олдидан таркибда ротация қилиш нияти йўқлигини маълум қилди.
Испанияга қарши 2:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин Тухель ўз футболчиларига ишонч билдиришини таъкидлади.
"Мен футболчиларнинг ўйин вақтини назорат қила олмайман. Бу шунчаки имконсиз. Нега мен бундай қилишим ва футболчиларда суръатни пасайтириш, бир тайм ўйнаш ёки учрашувни ўтказиб юбориш оддий ҳол деган тасаввур уйғотишим керак? Мен ҳеч қачон бундай қилмайман. Бу ақлга сиғмайди", — деди Тухель.
Журналистларнинг клуб мураббийларининг футболчилар ўйин вақти бўйича истакларини инобатга оладими, деган саволи Тухельнинг кескин жавобига сабаб бўлди.
"Мен АПЛ клублари мураббийларининг қўнғироқларини қабул қилмайман. Клуб футболида ишлаганимда, мен ҳеч қачон терма жамоа мураббийларига қўнғироқ қилмаганман", — деди мутахассис.
Чехия Миллатлар лигасининг биринчи турида Хорватияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.













