Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

"Боруссия" Д вундеркинди Пулишичнинг рекордини янгилади

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг "Боруссия" клуби вингери Матис Алберт АҚШ терма жамоаси сафидаги илк голини урди.

Истеъдодли футболчи Чилига қарши ўртоқлик учрашувининг 72-дақиқасида захирадан майдонга тушди ва 93-дақиқада гол уриб, якуний ҳисобни 4:2 кўринишига келтирди.

ESPN маълумотига кўра, Алберт 17 ёшу 131 кунлигида гол уриб, АҚШ терма жамоаси тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланди.

У шу тариқа аввал "Боруссия"да ҳам ўйнаган Кристиан Пулишичнинг рекордини янгилади. Пулишич 17 ёшу 253 кунлигида гол урган эди.

Бу Матис Албертнинг АҚШ миллий терма жамоаси сафидаги иккинчи ўйини бўлди.

У "Боруссия"нинг асосий жамоаси сафида ҳам икки марта майдонга тушган, аммо клуб миқёсида ҳали гол урмаган.

4 октябрь куни Маурисио Почеттино жамоаси Мексикага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Киритилди: 10:12, 30.09.2026.
Ўқилди: 676 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик