Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Ливерпуль» ёш футболчиларни сотишда хато қилганини тан олди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» раҳбарияти сўнгги йилларда трансфер бозорида бир қатор хатоларга йўл қўйганини тан олди.

BBC Sport маълумотига кўра, клуб ичида кўплаб ёш ва иқтидорли футболчиларни сотиб юбориш нотўғри қарор бўлгани англаб етилган. Бобби Кларк, Жарелл Куанса ва Тайлер Мортон сўнгги йилларда мерсисайдликлар томонидан сотилган футболчиларнинг бир қисми, холос.

Манбага ишонилса, «Ливерпуль» 2020 йилдан буён ёш футболчилар савдосидан қарийб 270 миллион евро ишлаб топган. Бироқ клуб ҳозир асосий жамоанинг келажаги учун етарли кадрлар захираси қолмаганини тушуниб етган.

Шу сабабли яқин вақт ичида «Ливерпуль» бу муаммони ҳал қилиш мақсадида Англия ва бошқа мамлакатлардан 21 ёшгача бўлган энг иқтидорли футболчиларни ўз сафига жалб қилишни режалаштирмоқда.

Англия Премьер-лигасининг беш туридан кейин «Ливерпуль» 9 очко билан турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:25, 30.09.2026.
Ўқилди: 806 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик