Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-0 Япония

«Арсенал» ярим ҳимоячиси агентларидан «Реал» трансферини тезлаштиришни сўради

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Мартин Субименди фаолиятини Мадриднинг «Реал» жамоасида давом эттириш ниятида. Бу ҳақда El Nacional хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Субименди «Арсенал»ни тарк этиб, «Реал»га ўтишни истамоқда. 27 ёшли испаниялик футболчи ўз агентларидан Мадридга кўчиб ўтиш жараёнини тезлаштиришни сўрагани айтилмоқда.

«Арсенал» эса «Реал»га трансфер бўйича ўз талабларини билдирган. Агар Мадрид клуби ушбу шартларга рози бўлса, келишув амалга ошиши мумкин.

«Арсенал» Субимендини 2025 йилда «Реал Сосьедад»дан 70 миллион еврога сотиб олган эди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақалар доирасида саккизта учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Субимендининг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 13:28, 30.09.2026.
Ўқилди: 673 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик