Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Куртуа: «Рафинья етарлича қадрланмаяпти»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа «Барселона» ҳужумчиси Рафинья Диаснинг ўйинидан таассурот олганини тан олди.

Бразилиялик футболчи жорий мавсумда «кўк-анорранглилар» сафида саккизта ўйинда 14 та гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

«Менга Рафинья жуда ёқади. Балки уни етарлича қадрлашмаётгандир. У ўз жамоаси учун жуда муҳим футболчи, кўп гол уради. Биз «эль класико»да уни тўхтатишимиз керак», — дея Куртуанинг сўзларини келтиради Madrid Zone.

«Барселона» ва «Реал» ўртасидаги навбатдаги учрашув 25 октябрь куни каталонияликлар майдонида бўлиб ўтади. Айни пайтда Ханс-Дитер Флик жамоаси Ла Лига турнир жадвалида етти турдан кейин 21 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Қироллик клуби» 15 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Киритилди: 04:59, 01.10.2026.
Ўқилди: 366 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик