«Манчестер Сити»нинг собиқ операцион директори Крис Бёрд клубнинг АПЛ молиявий қоидаларини бузгани ҳақидаги айбловлар бўйича ўзини айбсиз деб ҳисоблашини айтди.
«Мен розиман. Клубда ҳали ишга солинмаган ва жамоатчилик ҳали кўрмаган маълумотлар бор. Ҳозир қўлланилаётган сўзлар бир томонлама тусга эга, деб ҳисоблайман. Менимча, икки томоннинг версиялари солиштирилмагунча, воқеаларга баҳо беришда эҳтиёткор бўлишимиз керак. Ҳозирча жараён ҳали якунлангани йўқ.
Тез орада “Сити”ни Премьер-лига ёки ОАВлар қандай кўрсатишга уринётган бўлса, аслида у бундай клуб эмаслигини кўрсатадиган маълумотлар пайдо бўлади, деб ўйлайман», — дея Бёрднинг сўзларини TalkSPORT келтирди.
Аввалроқ АПЛ клуб 2009 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда молиявий қоидаларни бузиш бўйича барча айбловлар юзасидан айбдор деб топилганини маълум қилган эди.
Манба маълумотига кўра, комиссия хулосалари полиция ва солиқ органларининг эътиборини тортиши мумкин. Агар жиноий иш қўзғатилса, клуб раҳбарларига фирибгарликда айблов қўйилиши ва 10 йилгача қамоқ жазоси таҳдид қилиши мумкин.
«Манчестер Сити» ўзининг айбсизлигини билдириб, мавжуд барча ҳуқуқий воситалар орқали ўзини ҳимоя қилишга тайёрлигини маълум қилди. Клуб комиссия қароридан 2 октябрга қадар апелляция бериш ҳуқуқига эга.













