Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Манчестер Юнайтед» қишда «Барселона» футболчисини трансфер қилиш имкониятига эга бўлди

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг қанот ҳимоячиси Алехандро Бальде қишки трансфер ойнасида «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин. Аввалроқ футболчи каталонияликлар таркибини тарк этиш вариантини кўриб чиқмаган эди.

Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, ёзги трансфер ойнасидан кейин «Манчестер Юнайтед»нинг ёш испаниялик футболчини сотиб олиш имконияти сезиларли даражада ошган. Бунга Бальденинг жорий мавсумда деярли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабаб бўлмоқда.

Жорий мавсумда 22 ёшли Бальде Испания чемпионатида фақат бир марта майдонга тушди ва голли ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

Бальденинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, ҳимоячининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 15:50, 01.10.2026.
Ўқилди: 1136 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик