Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Кин Роналдуга терма жамоани унутиб, 1000 голлик маррага эътибор қаратишни маслаҳат берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» собиқ сардори Рой Кин Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоасини тарк этиши билан боғлиқ можаро ҳақида фикр билдирди.

«Менимча, Роналду терма жамоани унутиб, 1000 та голлик маррага эришишга эътибор қаратиши керак. У Португалия учун ҳамма нарсани қилди, аммо улар ҳали ҳам унга нисбатан ҳурматсизлик қилмоқда. Ҳозир уларнинг совринлар хонасида турган барча кубокларни Роналдусиз тасаввур қилиб бўлмасди. Улар унинг номига ҳурмат билан муносабатда бўлиши керак», — дея Киннинг сўзларини FullTime Report келтирди.

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасининг сўнгги ўйинида 90 дақиқа давомида захира ўриндиғида қолди. Расмий учрашувда бу ҳолат у билан сўнгги марта 2008 йил ёзида содир бўлган эди.

Роналду билан бирга Португалия терма жамоаси 2016 йилги Европа чемпионати ҳамда 2019 ва 2025 йилларда Миллатлар лигасида ғолиб чиққан.

Киритилди: 16:52, 01.10.2026.
Ўқилди: 958 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик