«Милан» ҳимоячиси Страхиня Павловичнинг ҳолати бўйича хавотирлар бартараф этилди. У Германияга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
Павлович Сербиянинг Нидерландияга қарши учрашувида 71-дақиқада майдонни тарк этган эди. Текширувлар футболчида жароҳат ёки мушак шикастланиши йўқлигини кўрсатди. Унда фақат зарба ва юқори юклама сабабли мушак чарчоғи кузатилган. Шу боис ҳимоячи Германияга қарши баҳсда захирада қолдирилиши кутилмоқда.
Павлович жорий мавсумда «Милан»нинг барча учрашувларида асосий таркибда майдонга тушган. Шунинг учун Сербия терма жамоаси уни дам олдиришга қарор қилиши мумкин. Германия ва Сербия баҳси бугун тунда старт олади.













