Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Крейг Беллами «Манчестер Сити»га нисбатан чиқарилган айбдорлик қарори Эрлинг Холанднинг уларга қарши ўйин олдидан эътиборини чалғитишига ишонмайди. У норвегиялик ҳужумчининг терма жамоадаги гол уриш суръатини бунга мисол қилиб келтирди.
«Менимча, унинг эътибори чалғимайди. Бу йигит — машина... У фақат гол уришни истайди ва бу тўхтамайди», — деди Беллами Ҳоланднинг таъсирини регби афсонаси Жона Лому билан таққослар экан.
«Манчестер Сити» бўйича қарор эълон қилинганидан атиги икки кун ўтиб, Холанд Норвегиянинг Португалияга қарши 1:2 ҳисобидаги мағлубиятида миллий терма жамоа сафидаги 57-ўйинида 65-голини урди.
Норвегия бош мураббийи Столе Сольбаккен ҳам шунга ўхшаш фикр билдириб, Холандни «ажойиб формада» деб таърифлади. Унинг жамоадоши Кристоффер Айер эса ҳужумчининг руҳий ҳолатида «ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини» таъкидлади.
Сольбаккен ҳам, Айер ҳам «Манчестер Сити» билан боғлиқ вазият бўйича жамоа ичида қандай муҳокамалар бўлгани ҳақида батафсил гапиришдан бош тортди.













