Леверкузеннинг «Байер» клуби ҳимоячиси Жарелл Куанса фаолиятини Мадриднинг «Реал» жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда SPORT BILD хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «Реал» 23 ёшли ҳимоячига жиддий қизиқиш билдирмоқда ва унинг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда. Бироқ мадридликлар футболчини сотиб олмоқчи бўлса, катта маблағ сарфлашига тўғри келади. Ёзда «Байер» «Арсенал»нинг Куанса учун берган 65 миллион евролик таклифини рад этган.
Шунингдек, Куанса «Челси»нинг ҳам трансфер рўйхатида экани қайд этилмоқда. «Ливерпуль» эса футболчини 2027 йил 15 июнга қадар 70 миллион еврога қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Куанса янги мавсумда барча мусобақалар доирасида олтита учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.













