Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Фабиан Хюрцелер АПЛда сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасида сентябрь ойининг энг яхши мураббийи аниқланди. Мукофот «Брайтон» бош мураббийи Фабиан Хюрцелерга насиб этди. Бу ҳақда АПЛ матбуот хизмати хабар берди.

Ўтган ойда «Брайтон» Англия чемпионати доирасида учта ўйин ўтказди. Жамоа «Лидс» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади, кейин эса «Ковентри»ни 5:0 ва «Арсенал»ни 3:0 ҳисобида йирик ҳисобда мағлуб этди.

Фабиан Хюрцелер Премьер-лигада иккинчи марта ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Мутахассис бу совринни илк бор 2024 йил август ойи якунларига кўра қўлга киритган эди.

«Брайтон» бешта турдан сўнг Англия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги учрашувини 10 октябрь куни «Сандерленд»га қарши ўтказади.

Киритилди: 17:18, 02.10.2026.
Ўқилди: 696 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик