Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

"Мираброр Усмонов кубоги": Ўзбекистон U-20 Арманистонни тор-мор этди

Баҳо:
+ | -

"Мираброр Усмонов кубоги-2026" турнирида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Арманистон U-20 устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари турнирдаги илк учрашувини 5:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Ўйинда рақиб биринчи бўлиб ҳисобни очди. Баҳснинг 36-дақиқасида Абдулфайз Бобомуродов мувозанатни тиклади. Орадан икки дақиқа ўтиб, Даврон Тўлаганов жамоамизнинг иккинчи голини урди. Тўлаганов 47-дақиқада яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубль қайд этди.

Учрашув якунига яқин Камрон Юсупов ҳам ўзини кўрсатди. У 76 ва 78-дақиқаларда гол уриб, икки дақиқа ичида дубль расмийлаштирди.

Шу тариқа, Ўзбекистон U-20 "Мираброр Усмонов кубоги-2026"ни йирик ғалаба билан бошлади.

"Мираброр Усмонов кубоги-2026"

Ўзбекистон U-20 — Арманистон U-20 — 5:1

Голлар: Абдулфайз Бобомуродов, 36; Даврон Тўлаганов, 38, 47; Камрон Юсупов, 76, 78.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:58, 02.10.2026.
Ўқилди: 1539 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик