Кириш Регистрация

"Арсенал" футболчиси 20 кунча майдонга тушмаслиги мумкин

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби футболчиси Христос Цолис сон орқа қисми мушагидан олган жароҳати сабаб тахминан уч ҳафта майдонга тушмаслиги мумкин. 24 ёшли грециялик футболчи Миллатлар лигаси доирасида Греция ва Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги учрашувда жароҳат олган. Бу ҳақда The Standard хабар берди.

Цолис ўйин бошидаёқ жароҳат олган, аммо майдонни тарк этишни истамаган. Шунга қарамай, Греция терма жамоаси бош мураббийи Иван Йованович уни алмаштиришни талаб қилган.

Футболчи жума куни тиббий кўрикдан ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, Цолис тахминан 20 кунни ўтказиб юбориши мумкин.

У Греция терма жамоасининг Германияга қарши ўйинида қатнашмайди. Шунингдек, халқаро танаффусдан кейин "Арсенал"нинг навбатдаги учта учрашувини — 10 октябрь куни "Лидс", 13 октябрь куни "Лилль" ва 18 октябрь куни "Ноттингем Форест"га қарши баҳсларни ҳам ўтказиб юбориши мумкин.

Киритилди: 21:51, 02.10.2026.
Ўқилди: 754 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик