Машҳур собиқ футболчи Златан Ибрагимович айрим мусобақалар ғолиблари ҳамда «Олтин тўп» соҳибига оид ўз тахминларини билдирди.
The Touchline нашри ESPN’га таяниб хабар беришича, Ибраҳимович Англия Премьер-лигасида «Манчестер Сити», Англия кубогида «Челси», Испания чемпионатида эса «Барселона» ғолиб бўлади, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, Чемпионлар лигаси бош совринини ҳам «Барселона» қўлга киритади.
«Олтин тўп» борасида эса Ибрахимович «Барселона» ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямални асосий даъвогар сифатида кўрсатди.
«Олтин тўп» соврини 26 октябрь куни Лондонда топширилади. Ўтган йили ушбу мукофот Усман Дембелега насиб этган, Ламин Ямал эса овоз бериш натижаларига кўра иккинчи ўринни эгаллаган.













