"Манчестер Юнайтед" қанот ҳимоячиси Люк Шоу яқин вақт ичида клубдан янги шартнома таклифини олиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
Манба маълумотига кўра, "қизил иблислар" Шоу билан янги келишув бўйича музокараларни 2027 йил январь ойида бошлашни режалаштирмоқда.
Турли миш-мишларга қарамай, клуб 31 ёшли ҳимоячига узоқ муддатли истиқболда ҳам ишонч билдирмоқда. Шу билан бирга, "Манчестер Юнайтед" Шоу учун рақобатчи бўла оладиган янги футболчи излаш ишларини ҳам олиб бормоқда.
Жорий мавсумда Люк Шоу Англия Премьер-лигасида 4 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатма берди.
Англиялик футболчининг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнь ойида якунига етади.













