Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 1-2 Хоразм

Беллингем ва яна уч юлдуз Миллатлар лигасида турнинг энг яхши футболчиси номига даъвогар

Баҳо:
+ | -

УЕФА Миллатлар лигасининг ўтган тури энг яхши футболчиси номига тўрт нафар номзодни танлади. Қизиғи, номзодларнинг барчаси ярим ҳимоячилардан иборат.

Рўйхатдан Жуд Беллингем — Англия, Хорватияга қарши ўйинда 1 та гол ва 3 та голли узатма; Флориан Вирц — Германия, Сербияга қарши баҳсда 1 та гол; Кевин де Брёйне — Бельгия, Туркияга қарши 2 та гол; Бруну Фернандеш — Португалия, Данияга қарши 2 та голли узатма билан ўрин олди.

Ғолиб номи 5 октябрь, душанба куни эълон қилинади. Шу куни ҳафтанинг рамзий терма жамоаси ҳам маълум қилинади.

Миллатлар лигасининг дастлабки икки турида испаниялик Ламин Ямал ва норвегиялик Эрлинг Холанд энг яхши футболчи деб топилган эди.

Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг тўртинчи тур учрашувлари 4–6 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:29, 04.10.2026.
Ўқилди: 554 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик