Беньямин Шешкода болдир соҳасидаги муаммо яна қайталанганидан сўнг, «Манчестер Юнайтед»нинг яна бир ҳужумчи харид қилмагани борасида саволлар пайдо бўлди.
Айни пайтда «Юнайтед»нинг ҳужум чизиғидаги имкониятлари анча чекланган. Шешко жамоа таркибидаги ягона соф марказий ҳужумчи ҳисобланади.
Manchester Evening News маълумотига кўра, клуб Шешко жароҳатини тўлиқ енгиб ўтган деб умид қилган эди. Аммо муаммонинг қайталаниши трансфер ойнасида яна бир ҳужумчи олинмагани ҳақидаги қарор юзасидан хавотирларни кучайтирди.
Хабар қилинишича, Майкл Кэррик ва футбол директори Жейсон Уилкокс ихтиёрларидаги ҳужум вариантларидан қониқиш ҳосил қилган. Улар ҳатто Жошуа Зиркзеени қўйиб юборишга ҳам тайёр бўлган, унинг трансферидан тушадиган маблағни эса чап қанот ҳимоясини кучайтиришга сарфлаш режалаштирилган.
Маркус Рэшфорд, Брайан Мбеумо ва Матеус Кунья ҳам ҳужумчи сифатида ўйнай олади, аммо ҳар бир вариантнинг ўз муаммоси бор.
Рэшфорд марказий ҳужумчи сифатида ўйнашни истамайди, Кунья эса бу позицияда ҳаракат қилганида ўзини яхши кўрсата олмаган. Шу билан бирга, Амаднинг жароҳати «Юнайтед»нинг ўнг қанотдаги имкониятларини ҳам чеклаб қўйган. Бу эса Мбеумони марказга ўтказишни янада қийинлаштирмоқда.













