Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Кейн 7:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин: "Бу бутун Европага сигнал"

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси марказий ҳужумчиси Гарри Кейн Миллатлар лигасида Хорватия устидан меҳмонда қозонилган йирик ғалаба ҳақида фикр билдирди. Англияликлар рақибни 7:0 ҳисобида тор-мор этди, Кейн эса иккита гол урди.

"Ҳисобда олдинда бораётганимизга қарамай, ҳужум қилишда давом этдик. Яна кўпроқ гол уришни истадик. Майдондаги фикрлаш тарзи айнан шундай бўлиши керак.

Биз шафқатсиз бўлишимиз керак. Бу Европадаги бошқа жамоалар учун сигнал бўлди. Терма жамоамиз ғалабага жуда чанқоқ. Бундай ғалабалар бизга катта мотивация беради", — дея Кейннинг сўзларини ESPN келтирди.

Англия терма жамоаси Миллатлар лигасидаги навбатдаги ўйинини 6 октябрь, сешанба куни ўз майдонида Чехияга қарши ўтказади.

Киритилди: 10:04, 05.10.2026.
Ўқилди: 477 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик