Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Родриго де Пауль Месси кетгач Аргентина термасидаги ўрнини йўқотиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Родриго де Пауль яқин вақт ичида Аргентина терма жамоасидаги ўрнини йўқотиши мумкин.

"Албиселесте" бош мураббийи Лионель Скалони 32 ёшли футболчини фақат Лионель Мессининг Бенинга қарши хайрлашув учрашуви учун терма жамоага чақирди. Аввалги ўйинларда эса де Пауль қайдномадан жой олмаган эди.

ESPN Argentina маълумотига кўра, Скалони Месси терма жамоани тарк этганидан кейин қуриладиган янгиланган таркибда де Паулга жой бермаслиги мумкин.

Де Паулнинг Мадриднинг "Атлетико" клубидан "Интер Майами"га ўтиши унинг фаолиятида жиддий орқага қадам сифатида баҳоланмоқда. Шу сабаб футболчининг Аргентина термасидаги келажаги катта сўроқ остида қолган.

Аргентина ва Бенин ўртасидаги учрашув 7 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 04:00 да бошланади.

Киритилди: 10:12, 05.10.2026.
Ўқилди: 563 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик