Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

"Челси" Англия терма жамоаси аъзоси трансфери устида ишламоқда

Баҳо:
+ | -

"Борнмут" ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алекс Скотт ҳамон "Челси"нинг трансфер мақсадлари қаторида қолмоқда.

"Кўклар" 23 ёшли футболчини ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун энг мақбул вариантлардан бири деб ҳисобламоқда. Лондон клуби вакиллари футболчининг атрофидагилар билан алоқани сақлаб турибди ва келажакдаги трансфер устида ишлашда давом этмоқда, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.

"Челси" бутун ёз давомида Скоттни сотиб олишни истади, аммо бу амалга ошмади. Агар улар келажакда янги таклиф билан қайтса, бундан ҳайрон бўлмайман", — деди трансфер эксперти.

Сентябрь ойи охирида Алекс Скотт Миллатлар лигасида Чехияга қарши учрашувда Англия терма жамоаси сафида дебют қилди.

Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.

Киритилди: 10:17, 05.10.2026.
Ўқилди: 564 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик