Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Ракитич 0:7 ҳисобида мағлуб бўлган Хорватия ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Хорватия терма жамоасининг таниқли собиқ футболчиси Иван Ракитич Англиядан 0:7 ҳисобида қабул қилинган йирик мағлубият ҳақида ўз фикрини билдирди.

Хорватлар Миллатлар лигасидаги сўнгги учрашувда ўз майдонида Англияга йирик ҳисобда имкониятни бой берди. Славен Билич шогирдлари сешанба куни амалдаги жаҳон ва Европа чемпиони Испанияга қарши уй учрашувида мухлислари олдида ўзини оқлашга ҳаракат қилади.

"Англиядан 0:7 ҳисобидаги мағлубият жуда оғриқли бўлди. Ютқазиш мумкин, аммо бундай эмас. Бу жуда оғир вазият. Лекин агар шундай ҳолат содир бўлиши керак бўлган бўлса, яхшиси ҳозир — Миллатлар лигасида рўй бергани маъқул.

Испания ўта мотивацияли Хорватияга дуч келишидан умидворман. Мухлислар ҳам рақибга жуда катта босим ўтказади", — деди Ракитич Radioestadio Noche билан суҳбатда.

Хорватия — Испания учрашуви Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.

Киритилди: 10:20, 05.10.2026.
Ўқилди: 585 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик