Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

«Арсенал» ва «Ливерпуль» англиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Фулхэм»нинг ярим ҳимоячиси Жошуа Кинг бир нечта Европа клубларининг эътиборини тортди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

19 ёшли англиялик футболчининг ўйинларини «Арсенал», «Ливерпуль» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари кузатиб бормоқда. «Дачниклар» эса Кингнинг эҳтимолий трансферидан 60 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Жошуа 2024 йил ёзидан буён «Фулхэм» футболчиси ҳисобланади. Ярим ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойи охиригача амал қилади.

Кинг жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида бешта учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди.

Киритилди: 15:20, 05.10.2026.
Ўқилди: 614 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик