Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Мюллер «Манчестер Юнайтед»га амалга ошмаган трансфери ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Томас Мюллер «Манчестер Юнайтед»га амалга ошмаган трансфери ҳақида гапирди. Ҳозирда футболчи МЛСда «Ванкувер Уайткэпс» сафида тўп тепмоқда.

«2015 йилда «Юнайтед» тахминан 100 миллион евро таклиф қилганди. Аммо менинг амалдаги шартномам бор эди ва «Бавария» рад жавобини берди», — деди Мюллер GOAL The Late Run подкастида.

25 ёшида футболчи «Бавария»дан кетиш ҳақида ўйлай бошлаган. Бунга сабаблардан бири Луи ван Гал эди. Мюллер айнан унинг қўл остида Мюнхен клубида ўзини намоён қилган, ўша вақтда эса ван Гал «МЮ»ни бошқараётган эди.

«Мен, эҳтимол, ҳақиқатан ҳам кетишим керакдир, деб ўйлагандим. Таклиф жуда яхши эди, қолаверса, устозим билан яна бирга ишлаш имконияти бор эди. Мен АПЛга тайёр эканимни ҳис қилгандим».

Шунга қарамай, Мюллер «Бавария»нинг рад жавобидан хафа бўлмаган.

«Мен ҳатто «Бавария» рад жавобини берганидан хурсанд бўлдим. Бу улкан комплимент эди: улар 100 миллион евродан воз кечишди ва шу орқали менга: “Сен — бизнинг футболчимизсан”, деганлар».

Натижада Мюллер 2025 йилгача «Бавария»да қолди. У клуб сафида 756 та расмий ўйин ўтказиб, 250 та гол урди. Шунингдек, икки марта Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди ва Германия чемпиони унвонини 13 марта қўлга киритди.

Киритилди: 15:22, 05.10.2026.
Ўқилди: 636 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик