Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган ўз майдонидаги учрашувда Греция терма жамоаси Германия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу натижа ҳақида ҳужумчи Вангелис Павлидис фикр билдирди.
«Бундай натижалардан хурсанд бўлиш керак. Биз икки марта ғалаба қозондик ва икки марта дуранг ўйнадик. Жамоамиз яхши ҳимоялана олишини кўрсатди. Қолган учрашувларда ҳам барчаси муваффақиятли кечади, деб умид қиламан. Иложи борича юқорироқ кўтарилишни хоҳлаймиз», — дея ҳужумчининг сўзларини УЕФА матбуот хизмати келтирмоқда.
Тўрт турдан сўнг Греция терма жамоаси 8 очко жамғариб, B гуруҳида иккинчи ўринда бормоқда. Юнонлар кейинги учрашувни ноябрь ойи ўртасида Нидерландияга қарши ўтказади.













