Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Дения: «Гордон? У Ламин Ямал билан бир даражада»

Баҳо:
+ | -

Чехия терма жамоаси бош мураббийи Санти Дения Англияга қарши Миллатлар лигаси учрашуви олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Ўйин 6 октябрь куни бўлиб ўтади.

Дения Испания футбол федерациясида 15 йил ишлаганидан сўнг Чехия терма жамоаси бош мураббийига айланган. Шу вақт давомида у Испаниянинг турли ёшдаги жамоаларида — 15 ёшгача бўлган терма жамоадан тортиб, Олимпия терма жамоасига қадар ишлаган. АҚШда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун Испания терма жамоаси таркибига киритилган 26 футболчидан 23 нафари аввалроқ Дения билан ишлаган.

«Гордон? Қандай футболчи! Худойим! Қандай футболчи. У... Билмайман, Ямал билан бир даражада, демоқчи эдим. Ёш, жасур, яккама-якка вазиятларда ўйнай олади, тезликка эга», — деди Дения.

Мураббий Англия футболида ёш футболчилар билан ишлаш борасидаги тизимни ҳам алоҳида таъкидлади.

«Ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос жиҳатлари бор ва буни ҳурмат қилиш ва қабул қилиш керак. Бир кечада ҳамма нарсани ўзгартириб бўлмайди — муваффақият дарҳол келмайди, бу бутун бир жараён. Сиз хатоларга йўл қўясиз, аммо қаерга ҳаракат қилаётганингизни аниқ тушунишингиз керак. Ёшлар терма жамоалари билан 15 йил ишлаш давомида биз ривожландик, такомиллашдик ва мослашдик. Бошқа федерациялар нима қилаётганига қараш керак. Бу кўчириш эмас, балки ўрганиш».

Аввалроқ Дения бошчилигидаги Чехия терма жамоаси Прагада Англияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Киритилди: 15:52, 05.10.2026.
Ўқилди: 573 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик