Миралем Пьянич Массимилиано Аллегри бир сафар Криштиану Роналдуга жарима зарбасини амалга оширишга қандай йўл қўймагани ҳақида сўзлаб берди.
"Бу борада кулгили бир воқеани эслайман. Биз “Наполи”га қарши ўйнаётгандик. Мен жарима зарбасидан гол урдим. Бунинг ўзи ғалати, чунки жамоада Роналду ҳам бор эди.
У жарима зарбасини ишлади, ўша вазиятда Мерет ҳам майдондан четлатилганди. Макс Аллегри Роналдунинг майсазорда тиззасини ушлаб ётганини кўриб, дарҳол унга ёрдам бериш учун физиотерапевтларни юборди.
У Криштиануни майдонни тарк этишга мажбур қилди ва зарбани менга ижро этиш имконини берди. Мен эса гол урдим! Тўпни олишнинг ягона йўли шу эди. Шунинг учун, раҳмат, Макс!" — деди “Ювентус”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Festival dello Sport тадбирида.













