Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Гасперини УЕФА ва ФИФАни узоқ халқаро танаффус бўйича қарорни қайта кўриб чиқишга чақирди

Баҳо:
+ | -

"Рома" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини терма жамоалар ўйинлари сабаб Италия чемпионатида юзага келган узоқ танаффус ҳақида фикр билдирди.

"Бундай узоқ танаффус — янгилик. Бир неча йил аввал ноябрь ойида Қатардаги Жаҳон чемпионати сабаб ҳам чемпионатда танаффус бўлган эди, аммо ўшанда бу йирик турнир билан боғлиқ эди.

Терма жамоалар асосан ўртоқлик учрашувларини ўтказаётган, Европа ёки Жаҳон чемпионати каби йирик мусобақаларда иштирок этмаётган бир пайтда миллий чемпионатларни тўхтатиш — бу эксперимент", — деди Гасперини Sky Sport нашрига.

"Одамлардан сўрасангиз, бу ҳолатдан катта мамнуният йўқ. Аммо энди бу содир бўлди. УЕФА ва ФИФА раҳбарлари келажакда бундай форматни яна қўллаш керакми-йўқми, баҳолаб кўради", — дея қўшимча қилди мутахассис.

24 сентябрдан 6 октябрга қадар Европа терма жамоалари Миллатлар лигаси гуруҳ босқичидаги олтита турнинг тўрттасини ўтказди.

Киритилди: 17:01, 05.10.2026.
Ўқилди: 641 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик