"Ливерпуль" ҳужумчиси Луис Суаресни Мадриднинг "Реал" клубига январда 45 миллион фунтга сотишга рози эмас. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилади.
"Қироллик клуби" уругвайлик ҳужумчи билан ўтган ёзда ҳам шартнома имзолашга ҳаракат қилган, ммо Гарет Бэйлнинг трансферидан сўнг бу фикридан қайтганди.
Испан клуби ўшанда 26 ёшли футболчи учун сўралган 55 миллион фунтга рад жавобини берган.
Худди шу суммани "қизиллар" қишда ҳам камайтирмоқчи эмас.
Қайд этиш жоиз, футболчининг ўзи ва унинг агенти Пере Гвардиола "Сантьяго Бернабеу"га кўчиб ўтишга қарши эмас.