Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Конте "Наполи"дан кетгач нега танаффус олишга қарор қилганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Антонио Конте "Наполи"даги фаолиятини якунлаганидан сўнг нега танаффус олишга қарор қилганини тушунтирди.

"Бу ажойиб тажриба бўлди. У жуда кўп энергия талаб қилди ва осон кечмади. "Наполи", "Рома" ёки "Лацио" каби жамоалар учун "Интер", "Ювентус" ва "Милан"га қарши рақобат қилиш сайр эмас.

Шунинг учун мен жуда кўп куч сарфладим. Ҳозир шундай босқичдаманки, шунчаки содир бўлаётган воқеаларни кузатяпман.

Ишламаётган пайтингда ўйинларни хотиржам томоша қилиш, янги ёндашувларни ўрганиш ва футболдаги ривожланишларни ўз ғояларингга мослаштириш имконияти пайдо бўлади", — дея Конте сўзларини келтиради The Athletic.

Конте "Наполи"га 2024 йил ёзида келган эди. Мутахассиснинг илк мавсумида Неаполь клуби А Серия чемпиони бўлди.

Ўтган ёзда Конте "Наполи"ни тарк этди.

Киритилди: 21:59, 05.10.2026.
Ўқилди: 773 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик