Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

"Арсенал"да асосий таркибга киролмаётган Мадуэке икки гранд нишонида

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" ва "Ювентус" Англия терма жамоаси ҳамда "Арсенал" ҳужумчиси Нони Мадуэкега қизиқиш билдирмоқда. Футболчи Лондон клубида асосий таркибдан жой ола олмаяпти. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

24 ёшли футболчи жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида "Арсенал"нинг бирорта ҳам учрашувини асосий таркибда бошламаган. Мадуэке фақат Англия Суперкубоги ва Лига кубоги баҳсларида старт таркибидан жой олган, чемпионатда эса захирадан майдонга тушган.

Ўтган мавсумда Мадуэке "Арсенал" сафида АПЛнинг 16 та учрашувини асосий таркибда бошлаган. Шу билан бирга, у тиззасидаги жароҳат сабаб қарийб икки ой майдонга туша олмаган.

Жорий мавсумда Христос Цолиснинг жамоага келиши ва Макс Доуманнинг асосий таркибга яқинлашиши ортидан "Арсенал" ҳужум чизиғида рақобат янада кучайди.

Мадуэке ўтган ёзда "Челси"дан "Арсенал"га 56 миллион евро эвазига ўтган эди.

Киритилди: 22:20, 05.10.2026.
Ўқилди: 1259 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик