Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Миллатлар лигаси. Франция Бельгияни йирик ҳисобда мағлуб этди — Олиседан дубль

Баҳо:
+ | -

Миллатлар лигаси «А» лигаси гуруҳ босқичи 4-туридан ўрин олган Франция ва Бельгия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Сен-Денидаги «Стад де Франс» стадионида ўтган баҳсда майдон эгалари 4:1 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди. Учрашувни шотландиялик ҳакам Ник Уолш бошқарди.

Ҳисоб 35-дақиқада очилди. Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Доди Лукебакио меҳмонларни олдинга олиб чиқди.

Франция жавоб голини фақат 77-дақиқада уришга муваффақ бўлди — Дезире Дуэ ҳисобни тенглаштирди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Райан Шерки мезбонларни олдинга олиб чиқди.

88-дақиқада Майкл Олисе Франциянинг учинчи голини урди. 90+1-дақиқада эса у яна бир бор Бельгия дарвозасини ишғол қилиб, дубль қайд этди ва якуний ҳисобни ўрнатди — 4:1.

Тўртта ўйиндан кейин Франция терма жамоаси 10 очко жамғариб, 1-гуруҳ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Бельгия эса 6 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Миллатлар лигасининг амалдаги ғолиби Португалия терма жамоаси ҳисобланади. Португаллар ўтган мавсум финалида Испанияни асосий ва қўшимча вақтдаги 2:2 ҳисобидан сўнг пенальтилар сериясида 5:3 ҳисобида мағлуб этган. Португалия Миллатлар лигасида икки марта ғолиб чиққан.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:04, 06.10.2026.
Ўқилди: 1311 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик