Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Миллатлар лигасида Бельгия устидан 4:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Майкл Олисени алоҳида эътироф этди.
«Бавария» вингери учрашувнинг 60-дақиқасида, Франция 0:1 ҳисобида ортда бораётган пайтда захирадан майдонга тушди. Шундан сўнг у икки гол ва битта голли узатма қайд этиб, жамоасининг ўйинни ўз фойдасига буриб юборишида катта роль ўйнади.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Зидандан Олисени дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблайсизми, деб сўрашди.
«Сўз тополмаяпман. Унинг ўйини — мутлақо фавқулодда», — деди Зидан.
Майкл Олисе Миллатлар лигасининг жорий мавсумида тўртта учрашувда 4 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.













