Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Модрич 0:7 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг Хорватия нимани ўзгартириши кераклигини айтди

Баҳо:
+ | -

Хорватия терма жамоаси сардори Лука Модрич Англиядан 0:7 ҳисобидаги йирик мағлубиятдан сўнг жамоанинг ҳолати ҳақида фикр билдирди.

Ярим ҳимоячи Миллатлар лигасидаги навбатдаги учрашув олдидан хорватияликлар қайси жиҳатларда ўз ўйинини яхшилаши кераклигини айтди.

«Аввало, руҳий тайёргарлик, жипслик, фидойилик, жанговорлик ва тажовузкорлик борасида кучайишимиз керак.

Футболда ҳам, ҳаётда ҳам кўтарилишлар ва пасайишлар бўлиб туради. Энди бошимизни кўтариб, ҳақиқий кучимизни кўрсатишимиз керак», — деди Модрич матбуот анжуманида.

Хорватия ва Испания терма жамоалари 6 октябрь куни Сплит шаҳрида ўзаро баҳс олиб боради. Миллатлар лигаси 4-туридан ўрин олган учрашув «Полюд» стадионида ўтказилади.

Киритилди: 05:54, 06.10.2026.
Ўқилди: 717 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик