Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Ольмо Хорватияга миннатдорчилик билдирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Дани Ольмо Миллатлар лигаси доирасидаги ўйин олдидан Хорватияга қайтиш у учун қандай ҳиссиётлар уйғотаётгани ҳақида гапирди.

«Бу мамлакат менга ҳозир эга бўлган барча нарсамни берди. Хорватияга қарши ўйнаш имконияти, гарчи учрашув Загребда бўлмаса ҳам, менда алоҳида ҳиссиётлар уйғотади.

Ўйинга оилам ва кўплаб дўстларим келади. Эртанги учрашувни сабрсизлик билан кутяпман», — деди Ольмо.

Ольмо 2014 йилда «Барселона» академиясидан Загребнинг «Динамо» клубига кўчиб ўтган. Испаниялик футболчи Хорватия жамоасининг асосий таркибида беш йилдан ортиқ вақт ўйнади.

2020 йил январда у фаолиятини «РБ Лейпциг»да давом эттирди, кейинчалик эса «Барселона»га қайтди.

Хорватия ва Испания терма жамоалари 6 октябрь куни Сплит шаҳрида ўзаро баҳс олиб боради.

Киритилди: 05:56, 06.10.2026.
Ўқилди: 800 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик