Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Азмун Россияга қайтишни истамоқда

Баҳо:
+ | -

Эронлик собиқ «Зенит» ва «Байер» ҳужумчиси Сердар Азмуннинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Меҳди Хагитали футболчининг Россияга эҳтимолий қайтиши ҳақида фикр билдирди. Айни пайтда ҳужумчи БААнинг «Шабаб Ал-Аҳли» клубида ўйнамоқда.

«У ҳар доим Россия ва Россия футболига қизиққан. Сердар яна РПЛда ўйнаш имкониятини кўриб чиқмоқда», — деди агент Sport24 нашрига.

Жорий мавсумда 31 ёшли Азмун барча турнирларда 6 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Азмун Россияда фақат «Зенит» сафида эмас, балки «Ростов» ва Қозоннинг «Рубин» клубларида ҳам ўйнаган.

Киритилди: 15:52, 06.10.2026.
Ўқилди: 585 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик