Бразилиялик ҳужумчи Рафинья Диас «Барселона» билан янги меҳнат шартномасини имзолади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Манбага кўра, Рафинья «Барселона» билан шартномасини 2030 йил июнь ойига қадар узайтирди. Барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, имзоланган. Барчаси режадагидек кетса, расмий эълон жума куни амалга оширилади.
«Барселона» Рафиньяни 2022 йилда Англиянинг «Лидс» клубидан тахминан 60 миллион еврога сотиб олган. Жорий мавсумда 29 ёшли ҳужумчи барча турнирлардаги 8 та учрашувда 14 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.
Transfermarkt портали мутахассислари Рафиньянинг бозор қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.













