Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

"Астон Вилла" Эндрик учун курашда асосий фаворитга айланди

Баҳо:
+ | -

"Астон Вилла" 2027 йил январда Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Эндрикни ўз сафига қўшиб олиш учун асосий даъвогар ҳисобланмоқда. Бу ҳақда Football Italia хабар берди.

Эндрик ўйин амалиёти етишмаётганидан тобора норози бўлмоқда ва кутилганидек, январда яна ижара асосида бошқа клубга йўл олиши мумкин. Ўтган мавсумда бразилиялик футболчи "Лион" сафида ўйнаб, яхши таассурот қолдирган эди.

Аввалроқ Эндрикка Италия клублари ҳам қизиқиш билдирган. "Рома" ёздаёқ уни ижарага олиш бўйича келишувга эришишга уринган, ҳозир ҳам римликлар ҳужумчига бўлган қизиқишини сақлаб қолмоқда. Шунингдек, "Милан" ҳам футболчи учун фаол кураш олиб бормоқда.

Айни пайтда "Астон Вилла" Чемпионлар лигасида иштирок этаётгани ва жамоани Унаи Эмери бошқараётгани сабабли асосий фаворит сифатида кўрилмоқда. "Рома" ҳам Чемпионлар лигасида қатнашяпти, "Милан" эса даъвогарлар рўйхатида учинчи ўринда турибди.

Шу билан бирга, Эндрикнинг кейинги клубни танлашида ҳал қилувчи омил мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш имконияти бўлади.

Киритилди: 21:20, 06.10.2026.
Ўқилди: 644 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик