Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро ўртоқлик ўйинлари доирасида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушди. Тежон шаҳридаги “Daegeon World Cup” стадионида ўтказилган баҳсда 2:0 ҳисоби қайд этилди.
Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ мезбонлар етакчиси Сон Хён Мин ҳисобни очиб, жамоасини олдинга олиб чиқди — 1:0. Иккинчи бўлимда ҳам кореяликлар фаолликни яна оширди ва кетма-кет ҳужумлар уюштирди. 60-дақиқада О Се Хун Жанубий Кореянинг иккинчи голини киритиб, ўйинга узил-кесил нуқта қўйди — 2:0. Шу тариқа, “оқ бўрилар” навбатдаги ўртоқлик учрашувида имкониятни бой берди.
Sofascore портали маълумотига кўра, учрашувнинг энг яхши футболчиси номи 7,5 балл тўплаган кореялик Сон Хён Минга насиб этди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида эса Жаҳонгир Ўрозов (6,9 балл) ва Аббосбек Файзуллаев (6,8 балл) энг юқори баҳога муносиб кўрилди.
Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиб футболчиларига қўйилган баҳолар:
Абдувоҳид Неъматов — 5,7 балл
Абдуқодир Ҳусанов — 6,8 балл
Беҳруз Каримов — 5,9 балл
Жаҳонгир Ўрозов — 7,3 балл
Шерзод Насруллаев — 5,9 балл
Одил Ҳамробеков — 6,5 балл
Акмал Мозговой — 6,7 балл
Азиз Ғаниев — 6,6 балл
Аббосбек Файзуллаев — 6,8 балл
Достонбек Ҳамдамов — 6,4 балл
Элдор Шомуродов — 6,3 балл
Умумий жамоавий баҳолашда Жанубий Корея терма жамоаси 6,92 балл, Ўзбекистон эса 6,54 баллга лойиқ кўрилди.













