Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Испания Хорватиядаги омадсиз сериясига нуқта қўйди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси ғалабали юришини Миллатлар лигасида ҳам давом эттирмоқда. Хорватия устидан 2:1 ҳисобида қозонилган ғалаба испанияликлар учун кетма-кет ўнинчи муваффақият бўлди.

Шу билан бирга, мазкур натижа Испания учун тарихий аҳамият касб этди. Испанлар ўз тарихида илк бор Хорватияни унинг майдонида мағлуб этишди.

Бу статистика маълум маънода Хорватия терма жамоасининг тарихи нисбатан қисқа экани билан ҳам боғлиқ. Хорватия миллий жамоаси мустақил терма сифатида 1990-йилларнинг ўрталаридан бошлаб халқаро майдонда иштирок этиб келмоқда.

Айни пайтда Испания камида икки марта сафарда ўйнаган, аммо ҳали бирор марта ғалаба қозона олмаган атиги тўртта терма жамоа қолди. Булар — Нидерландия, Швеция, Аргентина ва Сербия терма жамоаларидир. Бу статистикага ўртоқлик учрашувлари ҳам киритилган.

Киритилди: 05:33, 07.10.2026.
Ўқилди: 1202 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик