Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Барселона» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Дани Ольмони 80 миллион евро эвазига сотиб олишга тайёр. Бу ҳақда El Nacional хабар бермоқда.
Манбага кўра, агар «Барселона» Жоау Фелишни жамоага қайтарса ва Ольмо асосий таркибда камроқ ўйнай бошласа, «Бавария» футболчини трансфер қилиш учун жиддийроқ ҳаракат қилади. Ҳозирча Ольмонинг ўзи «Барселона»да қолишни истамоқда.
Шунга қарамай, агар 80 миллион евролик таклиф тушса, каталониялик клуб футболчини сотиш вариантини жиддий кўриб чиқиши мумкин.
Ольмо 2024 йил август ойида Германиянинг «РБ Лейпциг» клубидан «Барселона»га кўчиб ўтган. Жорий мавсумда 28 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи барча мусобақалар доирасида 8 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол урди.
Transfermarkt портали Ольмонинг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.













